Ads

Англиянинг "Эвертон" клуби "Барселона" ҳимоячиси Йерри Мина борасида таклиф билан чиқди. Бу ҳақда goal.com интернет нашри хабар бермоқда.

Унга кўра мерсисайдликлар 23 ёшли колумбиялик футболчи учун каталонияликларга 24 млн евро таклиф қилишмоқда. Айтиш керакки, “кўк-анор ранглилар” дастлаввал Минани ижарага беришни режалаштиришаётган эди, бироқ кейинчалик уларнинг бу фикри ўзгарди. “Барселона” ўз футболчисининг доимий ўйин амалиётига эга бўлиши учун унинг трансферини кейинчалик қайта сотиб олиш ҳуқуқи билан сотиб юбормоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Минага Туркия клубларидан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.