Хабарингиз бор, бундан аввалроқ “Эвертон” клуби етакчиси Росс Барклининг душанба кунги машғулотларда жароҳат олгани тўғрисида хабар берган эди.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича бугун 23 ёшли англиялик футболчи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган. Дастлабки ҳулосаларга кўра Баркли таҳминан 6 ҳафта майдонга туша олмайди. Бу эса унинг “Тоттенхэм”га трансферини мураккаблаштириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жарроҳлик амалиёти ёрдамида чуррасини олдириб ташлаган Англия терма жамоаси аъзоси “Эвертон”нинг мавсумолди йиғинларида иштирок эта олмаган эди.