“Эвертон” “Наполи” футболчиси учун 20 млн евро бермоқчи

“Наполи” клуби ҳужумчиси Маноло Габбьядини фаолиятини “Эвертон”да давом эттириш керак.

beIN нашри тарқатган хабарга кўра, Италия клуби президенти Аурелио де Лаурентис футболчининг жамоа бош мураббийи Маурицио Сарри тактик схемасига тўғри тушмаётганлигини таъкидлаб ўтган эди. 25 ёшли ўйинчига “ирислар” асосий даъвогарлик қилмоқда. Унинг трансфери 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Габбьядинининг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йил ёзида якунига етади.