Ads

Жорий ҳафта Рональд Куманни истеъфога чиқарган “Эвертон” раҳбарияти жамоага Микел Артетани таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Мерсисайдликларнинг фикрича 35 ёшли испаниялик мутахассис жамоани инқироздан олиб чиқиб кета олади. Таъкидлаш лозимки, Артета айни дамда “Манчестер Сити”да ватандоши Хосеп Гвардиолага ёрдам бермоқда.

Маълумот учун, “Эвертон” айни дамда премьер-лиганинг ўтган 9та тур якунларига кўра 8 очко тўплаб, 18-поғонада бормоқда.