Англия кубогининг 3-раундидан “Эвертон” ўз майдонида “Ротерхэм”ни қабул қилди.

“Гудисон Парк”даги ўйинда қуйи дивизион вакили “ирисчилар”га муносиб қаршилик кўрсата олди. Ўйиннинг асосий бўлимлари 1:1 ҳисобида дуранг билан якунлангач, ҳакам қўшимча бўлимларни белгилади. 93-дақиқада Абдулай Дукуре томонидан киритилган гол эвазига “Эвертон” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга чиқди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)