"Эвертон" Рунини олишга тайёр

 

 

Англия премьер-лигасида иштирок этаётган "Эвертон" ёзги трансферлар мавсумида "Манчестер Юнайтед" сардори Уэйн Рунини олишга тайёр эканини билдирди.

Жозе Моуриньо жамоасида асосий таркибдаги жойини йўқотаётган Уэйн Руни ҳам ёзда клубдан кетиш эҳтимоли борлигини маълум қилган ва футболчининг ўзи ҳам собиқ жамоасига қайтиши мумкинлигини инкор қилмади. Руни "Манчестер Юнайтед"га қадар 2002-2004 йилларда "Эвертон" шарафини ҳимоя қилган.

"Эвертон" Уэйн Руни ёрдамида Еврокубокларда иштирок этишни истамоқда.

Руни жорий мавсумда АПЛда 18 та ўйинда иккита гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!