"Эвертон" Сидибенинг жавобини берди

"Эвертон" клуби жорий мавсумни ижара асосида ўтказган "Монако" ҳимоячиси Жибриль Сидибенинг трансферини сотиб олмайди.

“Жибрилнинг келажакдаги фаолиятида улкан ютуқлар тилаб қоламиз. Жамоамиздаги фаолиятинг учун катта раҳмат”, - деб ёзилади клуб расмий твиттерида.

27 ёшли Сидибе жорий мавсум “Эвертон” сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!