"Эвертон" Сигурдссоннинг трансфери борасида "Суонси" билан келишувга эришди

Ливерпулнинг “Эвертон” клуби ниҳоят исландиялик ярим ҳимоячи Гильфи Сигурдссоннинг трансфери борасида “Суонси” билан келишувга эришди.

Sky Sports нашрининг хабар беришича ушбу трансфер нархи 50 млн еврони ташкил этади. Исландия терма жамоаси аъзосининг тез орада Ливерпулга келиши ва “Эвертон”да тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи 2014 йилдан буён “Суонси” шарафини ҳимоя қилиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!