“Эвертон” трансферлар учун пул аямаяпти
Ads

 

“Эвертон” жамоаси “Сампдория” клуби ҳужумчиси Луис Мурьелни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда, деб маълум қилмоқда Football Espana.

Маълумотларга кўра, инглиз клубидан ташқари 26 ёшли колумбиялик футболчига “Лацио” ва “Севилья” ҳам қизиқиш билдирган. Бундан ташқари Россиянинг “Зенит” клуби ҳам Мурьелни ўз сафида кўрмоқчи.

“Севилья” ҳужумчи учун “Сампдория”га 13 миллион евро таклиф қилганди, бироқ италияликлар колумбиялик футболчининг трансферидан 20 миллион евро ишлаб олмоқчи .

Ўтган мавсумда Луис Мурьель А Сериянинг 31 ўйинида майдонга тушиб, 11 та гол ва 5 та голли пасга муаллифлик қилган.