Евро-2020 гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Португалия, Франция ва Германия бир гуруҳда (Фото)

Ҳозиргина Руминия пойтахти Бухарестда кейинги йили ўтказиладиган Евро-2020 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра "F" гуруҳи кучли жамоаларни тўқнаштирди: Португалия, Франция ва Германия. Бу жамоалар бир гуруҳдан ўрин эгаллашди. Квартетдаги 4-жамоа ўтиш ўйинлари орқали қўшилади.

Қуръа натижалари билан танишинг:

531625_original

Маълумот ўрнида, "С", "D", "E" ва "F" гуруҳидаги 4-жамоалар ўтиш ўйинлари орқали аниқланади. Ўтиш ўйинлари кейинги йили март ойида ўтказилади.