
"Евро-2024" саралаши "F" гуруҳ. Бельгия Эстонияни аяб ўтирмади, Швеция эса ўз майдонида мағлуб бўлди
"Евро-2024" саралаши "F" гуруҳидан ўрин олган икки тўқнашув ўз ниҳоясига етди.
Бельгия - Эстонияни 5:0 ҳисобди таслим қилди. Лукакудан дубль, Вертонген, Троссард ва Де Кетеларе биттадан ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Бельгия 13 очко билан гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди.
Швеция ўз майдонида Австрияга 1:3 ҳисобида ютқазди. Грегорич ҳисобни очган бўлса, Арнаутович дубль қилди. 90+1 дақиқада Холм орадаги фарқни қисқартирди.
Ушбу ғалабадан сўнг Австрия иккинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар