Европа лигаси.
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Европа лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган жавоб баҳслари бўлиб ўтди.

Ҳусусан, шу куни Лондоннинг “Арсенал” клуби ўз майдонида Швециянинг “Эстерсунд” клубини қабул қилди. Учрашув эса кутилмаганда “канонирлар”нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Бироқ, Швецияда ўтказилган дастлабки баҳсда 3:0 ҳисобида қозонилган ғалаба “Арсенал”ни 1/8 финалга олиб чиқди.

“Арсенал” Англия – “Эстерсунд” Швеция 1:2 (0:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 22 Айеш, 0:2 – 23 Сема, 1:2 – 47 Колашинац.

“Арсенал” – Оспина, Бельерин, Чемберс, Холдинг, Колашинац, Эль-Ненни, Мэйтленд-Найлз (Джака, 46), Мхитарян, Уилшер (Уиллок, 76), Ивоби (Нелсон, 90), Уэлбек.

“Эстерсунд” – Кейта, Мукииби (Исламович, 73), Папаяннопулос, Петтерссон, Видгрен, Айеш (Текие, 52), Эдвардс, Нури, Сема, Годдос, Хопкатт (Архин, 81).

Огоҳлантиришлар: Мэйтленд-На22 февраль «Эмирейтс»йлз (43), Эдвардс (79), Мхитарян (88), Видгрен (90).

Дастлабки ўйин: 3:0