Европа лигаси. Чорак финал ўйинлари 00.05 да бошланади

Европа лигасининг чорак финал баҳсларининг барчаси Тошкент вақти билан соат 00.05 да старт олади. Бу ҳақда УEФА расмий сайти хабар бермоқда.

Маълумот учун, мазкур турнирнинг чорак финалида «Арсенал» — ЦСКА, «Лацио» — «Ред Булл Зальцбург», «Атлетико» — «Спортинг» ва «РБ Лейпциг» — «Марсель» қарама-қаршиликлари бўлиб ўтади.

Илк ўйинлар 5 апрелда, жавоб баҳси эса 12 апрел санасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!