Европа лигаси. Денисовнинг жамоасидан суперкамбэк
Ads

Ҳозиргина Европа лигаси 1/16 финалидан ўрин олган Франсиянинг “Ницца” ҳамда Россиянинг “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда “темирйўлчилар” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

28-дақиқадаёқ Марио Балотелли дубль қайд этган бўлсада, Мануэль Фернандеш томонидан киритилган 3 та гол эвазига “Локомотив” иродали ғалабани қўлга киритди.

Ҳамюртимиз Виталий Денисов учрашувни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим аввалида заҳирага олинди.

Европа лигаси. 1/16 финал босқичи. Биринчи ўйин

Ницца Франция – Локомотив Россия 2:3 (2:1, 0:2)

Голлар: 1:0 – 4 Балотелли, 2:0 – 28, пенальти Балотелли, 2:1 – 45, пенальти Фернандеш, 2:2 – 69 Фернандеш, 2:3 – 77 Фернандеш.

Ницца – Бенитес, Данте, Коли, Марлон (Бюрне, 46), Сарр, Ле-Мелу, Сипрьен (Менди, 82), Сери, Сент-Максимен, Плеа (Тамез, 70), Балотелли.

Локомотив – Гильерме, Пейчинович, Кверквелия, Денисов (Рыбус, 46), Игнатьев, Денисов, Коломейцев (Фарфан, 46), Миранчук, Миранчук, Фернандеш, Ари (Эдер, 71).

Огоҳлантириш: Пейчинович (27).

Четлатиш: Коли (67).