Европа лигаси финалига чипталар қачондан сотувга чиқарилиши маълум бўлди
Ads

Жорий 2018/19 йилги мавсум Европа лигаси финали учун чипталар 7 мартдан 21 мартга қадар УЕФА расмий сайтида сотилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 май куни бўладиган ҳал қилувчи баҳсга Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги “Олимпия” стадиони мезбонлик қилади. Ушбу арена ўз бағрига 64 минг томошабинни сиғдира олади. УЕФА эса финал чипталарининг 37 500 донасини дунёнинг турли нуқталаридаги нейтрал мухлисларга сотади. Финалда иштирок этадиган жамоаларга қанчадан чипта берилиши эса кейинроқ эълон қилинади.