Европа лигаси. Рашидовнинг собиқ устози бошқараётган француз клуби қозоқ жамоасига мағлуб бўлди
Ads

Ҳозиргина “Астана Арена”да УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Қозоғистоннинг “Астана” ҳамда Франциянинг “Ренн” клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли кечган баҳс 2:0 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Таъкидлаш керакки, француз клубининг айни дамдаги бош мураббийи Сабри Лямуши ҳамюртимиз Сардор Рашидов билан Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубида бирга фаолият олиб борган эди.

“Астана” Қоғоғистон – “Ренн” Франция 2:0

4 октябрь, «Астана Арена»

Голлар: 1:0 – 64 Зайнутдинов, 2:0 – 90 Томасов.

“Астана” – Эрич, Постников, Шомко, Рукавина, Аничич, Ришард (Мужиков, 63), Томасов, Зайнутдинов (Логвиненко, 75), Маевский, Педро Энрике, Кабананга (Янга, 72).

“Ренн” – Диалло, Желен, Бааль (Бенсебайни, 28), Зеффан, Да Сильва, Гренье, Поа (Юханссон, 77), Буриго, Андре, Леа Силики (Дель Кастийо, 69), Ньянг.

Огоҳлантиришлар: Зайнутдинов (37), Ньянг (41), Бенсебайни (61), Мужиков (88), Эрич (89), Педро Энрике (89).