Европа лигасида ҳафта футболчиси ким бўлади? (ФОТО)
Ads

Хабарингиз бор кеча Европа лигасида гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

УЕФА расмий сайти эса мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчисига номзодлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра “Милан” ҳужумчиси Патрик Кутроне, “Рейнжерс” ҳужумчиси Альфредо Морелос, ПАОК хавбеки Лео Жаба ҳамда “Фенербахче” ҳужумчиси Ислам Слиманилар ушбу ном учун даъвогарлик қилишмоқда.

uf

Таъкидлаш керакки, Морелос “Рапид”га (3:1) қарши ўйинда дубль қайд этди, Кутроне эса захирадан майдонга тушиб “Олимпиакос” (3:1) дарвозасига 2та гол урди ва жамоасига ғалаба олиб келди, Жаба ҳам БАТЭга (4:1) қарши ўйинда дубль қайд этди, Слимани ҳам “Спартак Трнава” (2:0) дарвозасига 2та гол киритди.

Эслатиб ўтамиз, Европа лигасининг ҳафта футболчисини аниқлаш учун сўровнома УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.