Европанинг энг кучли ҳакамларидан бири энг қўпол хатога йўл қўйди (видео)
Ads

Туркия Суперлигасининг "Ризеспор" ва "Османлиспор" (0:1) жамоалари ўртасидаги баҳсда Европанинг энг яхши ҳакамларидан бири ҳисобланган Жунейт Чақир жуда қўпол хатога йўл қўйди.

Учрашув рефериси кутилмаганда тўп қўл билан ўйналгани сабаб мехмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Аммо, такрорий лавҳада маълум бўлдики, тўп дарвозабоннинг қўлига теккан. 

Қуйида  бунга ўзиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, Жунейт Чақир кеча халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан ўтказилган сўровнома якунларига кўра Европанинг энг кучли 5 рефериси қаторидан жой олган эди.

Минбар

Барча блоглар