Европанинг яна бир чемпионати муддатидан аввал якунланиши мумкин

Нидерландия футбол иттифоқи жорий мавсумнинг қолган тур ўйинларини ўтказмаслик таклифини кўриб чиқмоқда.

De Telegraaf нашри хабарига кўра, мамлакат футбол иттифоқи жорий мавсум 30 июнгача давом эттирилмайдиган бўлса, унда ечим сифатида ушбу қарорни имзоламоқчи.

Манбага кўра, жорий мавсумнинг чемпиони аниқланмайди, ўз навбатида қуйи дивизонга ҳам хеч бир клуб тушириб юборилмайди. Шунингдек, Эредевизега қуйи лига вакилларидан иккитаси тўғридан-тўғри йўл олади.

Шунингдек, турнир жадвалининг айни вазиятдаги ҳолатига қараб, еврокубоклар учун йўлланма тақсимланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)