Ads

Франция пойтахти Париж шаҳрида Неймарнинг ПСЖ сафига кўчиб ўтиши муносабати билан ўтазкилаётган тадбирлар давом этмоқда.

Кеча оқшом Франциянинг бош рамзи саналадиган “Эйфель” минораси ПСЖ жамоасининг уй либосидаги рангларга бурканди.

Бундан ташқари катта экранда Неймарнинг суратлари намойиш этилди ва унга “Хуш келибсан” деган ёзув битилган эди.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчи кеча Франция чемпионати 1-турида “Амьен”га қарши кечган учрашувда мухлисларга таништирилди.