
Фабио Капелло: Манчини муваффақиятга эриша олади, аммо ...
Италиялик таниқли мутахассис Фабио Капелло ҳамюрти Роберто Манчинининг Италия термасига бош мураббий этиб тайинланишига ўз муносабатини билдирди.
“Манчини – клуб миқёсида ва халқаро майдонда катта натижаларга эришган мураббий. У терма жамоа билан муваффақиятга эриша олади, аммо футболчиларга ҳам кўп нарса боғлиқ.
У жуда ақлли бўлиши ва тўғри тизимни топиши керак. Ҳар бир футболчи қай тарзда Италия термасига фойда келитиришини тушуниб етиши лозим”, – деди Капелло.
Фикрлар