Фабио Капелло: Мен учун Акинфеев энг яхши дарвозабон
Фабио Капелло Акинфеевни эътироф этди
Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеев борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Sport24.ru хабар бермоқда.
- Мен учун Акинфеев энг яхши дарвозабон. Унинг тиззасида муаммолар бор эди. Игорь — ажойиб инсон. Терма жамоадаги ва клубдаги фаолиятини нега якунлаганини мен аниқ билмайман... менимча, Игорнинг фаолияти муваффақиятли бўлди. Акинфеевни Яшин билан таққослаш? Игорь — энг яхшиларидан бири, лекин Яшин мен учун биринчи рақамли дарвозабон. Унинг ўйинларини жуда яхши эслайман, - деди Капелло Sport24.ruга берган интервьюсида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар