Фабио Капелло: Роналду ва Месси ютқазишни ҳам билиши керак
Ads

Италиялик машҳур мутахассис Фабио Капелло кеча ФИФАнинг йил футболчисини тақдирлаш маросимига келмаган Лионель Месси ва Криштиану Роналдуларга нисбатан жиддий танқид билдирди.

“Бу очиқчасига ҳурматсизлик. Улар номзодлар орасида бўлганида, ҳар доим келишарди. Балким Месси ва Роналду ушбу совринни хаддан ортиқ кўп қўлга киритганлари учун ютқазишни хоҳлашмагандир. Сизлар фақатгина ютганингизда эмас, ютқазганингизда ҳам келишингиз шарт”, - дейди Капелло.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг “Энг яхши футболчиси” деб “Реал” клуби ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич тан олинган эди.