Фабрегас бугун
Ads

Кеча “Челси” сафида сўнгги учрашувини ўтказган ярим ҳимоячи Сеск Фабрегас бугун расман “Монако” футболчисига айланиши мумкин.

Бугун 31 ёшли испаниялик футболчи ва унинг агенти Даррен Дин монаколиклар вице-президенти Вадим Васильев билан музокараларнинг якуний босқичини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Монако” Фабрегасга 2,5 йиллик шартнома ва 10 млн евро бонус таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Фабрегас “Монако” бош мураббийи Тьерри Анри билан “Арсенал”да бирга тўп сурган.