Фабрегас яна
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас яна "Арсенал"га қайтиши мумкинлигини инкор этмади. Испаниялик футболчи собиқ жамоасига мураббий сифатида қайтмоқчи.

“Агар мураббий сифатида қайтиш имконияти бўлса? Албатта, қайтган бўлардим”, - дейди Фабрегас.

Маълумот учун, Сеск “канонирлар” сафида жами 303та учрашувда иштирок этган. У “Арсенал” сафида Англия кубогини қўлга киритган ва Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.