Фабрегасга энди Испаниядан ҳам харидор пайдо бўлди

Қишки трансферлар даврида “Милан”га ўтиши айтилаётган “Челси” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас учун яна бир даъвогар пайдо бўлди.

 GOL digital тарқатган хабарга кўра 31 ёшли испаниялик футболчини “Валенсия” клуби ҳам ўз сафида кўрмоқчи. “Кўршапалаклар” Фабрегасга асосий таркибдан жой бўшатиш учун хатто футболчиси Ферран Торресни ижарага бериб юборишга ҳам тайёр.

Айтиш лозимки, Маурицио Сарри “аристократлар” бошқарувига келгач Сескда ўйин амалиёти кескин пасайиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фабрегас мавсум якунига қадар "Челси"да қолмоқчи эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!