Факт. Бразилия футбол конфедерацияси
Ads

“Барслона” жорий йилнинг май ойида, аниқроғи Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клуби  ярим ҳимоячиси Паулиньога таклиф билан чиқишдан аввал Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) билан алоқага чиққан. Бу ҳақда Globoesporte нашри хабар тарқатмоқда.

Бунга сабаб каталонияликлар раҳбарияти мамлакат футбол мутасаддиларининг ушбу футболчи борасидаги фикрларини билмоқчи бўлган. Ўз навбатида бунга жавобан CBF Паулиньони “кўк-анор ранглилар”нинг ўйин услубига мос келмаслигини айтган. Аниқроғи, ташкилот вакиллари каталонияликларга ушбу футболчига жамоанинг асосий ўйин услуби ҳисобланган пас билан ўйнашни ўргатиш қийин эканлигини айтишган.

Бироқ, якунда CBFнинг тавсиялари ҳам “Барселона”ни йўлдан қайтара олмади. Каталонияликлар 40 млн евро эвазига ушбу футболчини барибир сотиб олишди.