Факт: Бу мавсум "Навбаҳор"ни Наманганда ҳеч ким мағлуб эта олмади

Олий лига 30-турида "Навбаҳор" ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилди ва ўйин сўнггида Дарко Станоевич томонидан киритилган ягона гол "лочинлар"га 3 очко келтирди.

Эътиборлиси, бу мавсум "Навбаҳор"ни ўз майдонида ҳеч ким мағлуб эта олмади. Наманганга ташриф буюрган 15 жамоанинг 10 таси бу мавсум ортга мағлуб бўлиб қайтди  ва "Марказий"да ўтган қолган 5 ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Жумладан, бу мавсум "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор" ва "Насаф"ни мағлуб этган бўлса, "Бунёдкор" ва "Локомотив" Намангандан 1 очко олиб қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!