Факт! “Бухоро” Муборакдаги сўнгги 6 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти

Олий Лига 29-турида “Машъал” – “Бухоро” билан тўқнаш келади. Ушбу баҳс олдидан учрашувга оид маълумотларни тақдим этамиз.

Бу икки клуб Олий Лигада 28 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 12 та ўйинда ғалаба қозонишган, 9 баҳс дуранг билан якунланган. 6 та ўйинда “Бухоро” зафар қучган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” олдинда – 42:27. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 27 очкога эга бўлган, “Машъал” ҳисобида эса 48 очко мавжуд.

“Бухоро”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ҳам “Бухоро” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0ни ташкил қилади.

2016 йил  биринчи даврада Бухорода бўлиб ўтган ўйинда “Машъал” кичик 0-1 хисобида ғалаба қозонган. Гол муаллифи  Жамшид Хасанов.

Муборакда ўтган сўнгги учрашув:   

05.09.2015 «Машъал» - «Бухоро» 2:2

17.10.2014 «Машъал» - «Бухоро» 0:0

27.10.2012 «Машъал» - «Бухоро» 1:1

20.08.2011 «Машъал» - «Бухоро» 2:0

12.09.2009 «Машъал» - «Бухоро» 2:0

13.11.2008 «Машъал» - «Бухоро» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги ўйинларда мезбонлар 9 марта ғолиб бўлишган. Тўрта  баҳсда дуранг қайд этилган. “Бухоро” ушбу рақиб майдонидан фақат бир марта (2002 йил) сафардан ғалаба билан қайтган.

“Машъал” (Муборак) – “Бухоро” (Бухоро)

17 ноябрь 2016. Муборак.  Баҳром Вафоев номидаги стадион. 15:00

Ҳакамлар: Зокиржон Қодиров (Навоий), Анваржон Маражабов (Андижон), Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон), Анатолий Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: Александр  Попов (Тошкент).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!