Факт:

Мамлакат XXVII миллий чемпионатининг 15-турида “Металлург” ўз майдонида Суперлиганинг етакчи ва кучли жамоаларидан – Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади. "Металлург" матбуот хизмати ушбу ўйин превьюсини тақдим этди.

Мазкур жамоалар бугунгача кучлилар сафида ўзаро 41 та учрашув ўтказишган. Шулардан 26 тасида қаршиликлар ғалаба қозонишган бўлишса, 10 учрашувда “Металлург” “Насаф”ни таслим этган. 5 та ўйинда эса ғолиб жамоа номи аниқланмаган, кучлар тенг келган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 70:32.

Ўзаро ўйинларда “Насаф” 83 очколи бўлган, “Металлург” эса 35 очко жамғарган.
“Насаф”нинг Бекобод клуби устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:0 га тенг. “Металлург” эса ушбу рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб эта олган.

Мазкур жамоаларнинг бу йилги мавсум биринчи даврасидаги Қаршида ўтган учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилганди. Учрашувнинг 33-дақиқасида Ислом Рашидхоновнинг тўп оширишидан кейин Азизжон Ғаниев ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада Суҳроб Нуруллоевнинг голи эвазига бекободликлар мағлубиятдан қутилиб қолишганди. Суҳробга гол киритишида Шаҳзод Шайманов ассистентлик қилганди.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги барча учрашувлар:

26.05.2017 «Металлург» – «Насаф» 1:0
16.05.2016 «Металлург» – «Насаф» 1:0
30.09.2015 «Металлург» – «Насаф» 0:1
12.09.2014 «Металлург» – «Насаф» 0:2
29.09.2013 «Металлург» – «Насаф» 2:1
18.08.2012 «Металлург» – «Насаф» 1:0
21.08.2011 «Металлург» – «Насаф» 0:1
14.06.2010 «Металлург» – «Насаф» 0:0
25.04.2009 «Металлург» – «Насаф» 1:3
02.11.2008 «Металлург» – «Насаф» 1:0
25.11.2007 «Металлург» – «Насаф» 2:1
22.10.2006 «Металлург» – «Насаф» 1:2
24.04.2005 «Металлург» – «Насаф» 2:3
05.11.2004 «Металлург» – «Насаф» 0:2
20.09.2003 «Металлург» – «Насаф» 1:1
16.11.2002 «Металлург» – «Насаф» 3:0
10.03.2001 «Металлург» – «Насаф» 0:1
03.08.2000 «Металлург» – «Насаф» 0:0
06.06.1999 «Металлург» – «Насаф» 3:1
01.11.1998 «Металлург» – «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” Бекободда бу рақибни 9 марта мағлуб этган. "Аждарлар" маъданчилар майдонида 8 бор ғалаба қозонишган. Учта учрашувда эса дуранг кузатилган.

Минбар

Барча блоглар