ФАКТ! “Насаф” Бухородаги охирги 5 ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонган

Иккинчи даврани муваффақият билан бошлаган “Насаф” жамоаси 13-тур учрашувини сафарда “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув 26 май шанба куни “Бухоро” аренада соат 19:20да бошланади.

Маълумот учун, Виктор Серазитдинов мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги, Қаршида бўлган учрашувини ҳам бошқарган эди. Унда қаршиликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 41 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 22 тасида “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 10 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик қаршиликлар томонида 72-39. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган. Бу ҳисоблар Бухорода қайд этилган. Қаршида бўлиб ўтган бу йилги илк ўзаро учрашувда, “Насаф” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Бухородаги учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Бухорода 20 марта ўзаро куч синашган “Бухоро” ўз уйида 10 бор “Насаф”ни таслим қилган. 4та учрашувда муроса кўчаси танланган. “Насаф” 6 марта Бухородан уч очко билан қайтган. Ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 58та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик “Бухоро” томонида 30-28.

Ўтган йилги Бухорода ўтган ўзаро учрашувда мезбонлар кичик, 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.

Бухоро ўтган сўнгги беш учрашув:

12.08.2017. “Бухоро” – “Насаф” 1:0

24.04.2016. “Бухоро” – “Насаф” 0:2

12.04.2015. “Бухоро” – “Насаф” 0:2

15.08.2014. “Бухоро” – “Насаф” 0:2

29.10.2013. “Бухоро” – “Насаф” 1:5

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Бухоро” жамоаси ҳозиргача  12 учрашув ўтказган ва бу учрашувлар орқали 21 очко тўплаган.  Улар айни пайтда турнир жадвалининг 4-поғонасини банд этиб туришибди. “Насаф” ҳам жорий чемпионатда 12 учрашув ўтказди. Тўплаган очколари сони 17та ва турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда. “Аждарлар” ўтган тур учрашувини ўз майдонида “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сафарда “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашган “Бухоро” жамоаси эса, 1:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан яна маълумотлар

Ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, “Бухоро” жамоаси дарвозасини дастлаб “Насаф”нинг собиқ ҳужумчиси Александр Бейнарович ишғол этган. Ушбу учрашув 1997 йил 8 августда Қаршида бўлиб ўтган ва “Насаф” жамоаси рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Александр Бейнарович 1997 йилда жамоа сафида тўп тепган. Сўнгги марта “Бухоро” дарвозасига гол  урган футболчи Славко Лукич бўлиб турибди. У биринчи давранинг  2-турида бўлиб ўтган Қаршидаги учрашувда, “аждарлар”нинг учрашувдаги учинчи голини киритган эди.

Айни пайтда “Насаф”да мураббийлик фаолиятини олиб бораётган собиқ футболчилардан Рўзиқул Бердиев, Шуҳрат Тошпўлатов, Николай Минчев, Зафар Холмуродов ва Нурали Султонов ҳам ўзаро учрашувларда “Бухоро” жамоаси дарвозасига гол киритишган.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, 25 май жума куни Бухоро шаҳридаги клуб  қароргоҳи  майдонида  бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!