ФАКТ: "Пахтакор" футболчилари 115 марта "Сўғдиёна" дарвозасини ишғол қилган

 

15 май куни "Пахтакор" иккинчи давра баҳсларини Жиззахдаги беллашув билан бошлайди. Тошкентликлар PEPSI Суперлиганинг 12-тур ўйинида Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушади. 

Пешқадамликни давом эттираётган "шерлар" учун ҳар бир учрашув муҳим аҳамият касб этади. Беллашувни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар жамоалар сафида мавжуд эмас.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 44 бор куч синашишган. 36 учрашувда "Шерлар" ғолиб бўлишган. 4 мартадан дуранг ва рақиб муваффақияти кузатилган. 115 бор "Сўғдиёна" дарвозасини ишғол қилган жамоамиз 37 гол ўтказиб юборган, дея маълум қилмоқда "Пахтакор" матбуот хизмати. 

Жиззахдаги 22 ўйиннинг 16тасида "Пахтакор" зафар қучган. Мезбонлар ҳисобида уч ғалаба мавжуд. Учта беллашувда кучлар тенг келган. Меҳмонда сўнгги тўрт ўйинда жамоамиз кетма-кет ғалаба қозонган.

"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 15 май, сешанба куни 18:00да "Сўғдиёна" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!