Факт!
Ads

Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинига доир статистик маълумотлар билан танишинг.

15-учрашув

Бугунга қадар бу жамоалар чемпионат доирасида 14 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўққизтасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 29-14, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 28 очко, “Қўқон-1912” эса 13 очко тўплаган.

“Қизилқум” майдонида ўтган барча учрашувлар:

08.03.2018 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 0:2
19.08.2017 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 3:1
09.09.2016 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 1:1
09.05.2015 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 3:1
05.10.2003 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 5:1
16.03.2002 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 3:0
01.04.2000 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 3:2

Мавсумдаги тўртинчи ўйин

Ушбу жамоалар жорий мавсумда ўзаро тўртинчи ўйинни ўтказишади. Бунгача бўлиб ўтган учта баҳснинг иккитасида қўқонликлар бир хил 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ана шу ўйинларнинг бири 18 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги доирасида ўткакзилганидан яхши хабардорсиз.

Суперлига доирасидаги биринчи баҳсда қўқонликлар сафарда “Қизилқум”ни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришган. Қўқондаги учрашувда эса навоийликларнинг қўли баланд келган – 1:0.

Бошланиш вақти

Мазкур учрашув 22 сентярь шанба куни “Ёшлар спорт мажмуаси” ўйингоҳида соат 20:00 да бошланади. Ўринбосарлар баҳси эса бугун соат 16:00да “Кимёгар” стадионда бўлиб ўтади.

Минбар

Барча блоглар