Факт. “Ювентус” бу йил фақатгина “Тоттенхэм”дан гол ўтказиб юборди
Ads

Хабарингиз бор кеча Лондонда “Тоттенхэм” ҳамда “Ювентус” жамоалари ўртасида УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳси бўлиб ўтди. Кескин курашларга бой кечган учрашув кутилмаганда “шпорлар”нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

2018 йилда жами 12та учрашув ўтказган туринликлар ушбу баҳсларда ўз дарвозаларидан бор йўғи 3та гол ўтказиб юборишган ҳолос. Эътиборлиси, бу голларнинг барчаси “Тоттенхэм” томонидан киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Лондонда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган “Ювентус” икки ўйин натижасига кўра мусобақанинг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.