Фалькаонинг орзуси амалга ошди
Ads

Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Радамель Фалькао Россияда ўтаётган жаҳон чемпионатида гол урганидан хурсанд. У Польша билан бўлган ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўийшга эришди.

- Худди шундай гол уришни истагандим. Бу амалга ошди. Жамоамиз ўйинидан қониқдим. Албатта, гол урганимдан жуда хурсандман. Буни ёшлигимдан орзу қилиб келардим. Жуда узоқ кутдим, - дейди Фалькао.

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи турдаги Польша – Колумбия учрашуви 0:3 ҳисобида якунига етди.