Фақат бизда эмас: "Барса" 2 ойдан бери футболчиларига маош бера олмаяпти

  • 26 января, 2021, 18:29
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона"да молиявий қийинчилик давом этмоқда. Бу футболчиларнинг иш ҳақига таъсир қилади.

Tecno

COPE хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" ойлик маошларни тўлаш учун қарз олишга мажбур. Клуб декабрь ва январь ойларида футболчиларга маош бермаган, аммо февраль ойида барча қарзларни тўлашга ваъда берган.

Одатда, футболчилар йилига икки марта - ёз ва қишда пул олишарди. Шу билан бирга, энди улар қисқартирилган миқдорда иш ҳақи олиши керак эди. Жамоа вакиллари ушбу мавсумда олиши мумкин бўлган барча бонуслардан воз кечган.

Мисол учун, пандемиядан олдин йилига 10 млн евро олган футболчи янги келишувда 5,8 млн ишлаб топади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию