Фарфан Европа лигасида хафтанинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин
Ads

Москванинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Жефферсон Фарфан “Копенгаген”га қарши учрашувда (2:1) иккала голга муаллифлик қилган ва баҳснинг энг яхши футболчиси номини қўлга киритган, шу муносабат билан футболчи Европа лигаси гурух босқичисининг 5-турида хафтанинг энг яхши футболчиси номинацияси номзодлари рўйхатига киритилди.

Айни пайтда овоз бериш жараёни УЕФАнинг расмий сайтида ўтказиляпти.

Маълумот учун, худди шу номинацияга  Йозеф Гушбауэр («Славия»), Андре Силва («Милан»), Марио Балотелли(«Ницца»), Брайан Кристанте («Аталанта»), Ариц Адурис («Атлетик»), Седрик Бакамбу («Вильярреал») и Набиль Фекир («Лион») каби футболчилар даъвогарлик қилишмоқда.