Фарғона вилояти дербисида

Суперлиганинг 1-турида дебютант “Турон” ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилди.

Яйпанда ўтган Фарғона дербиси шиддатли ва муросасиз курашларга бой кечди. Якунда эса 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг қўли баланд келди. Шу куни “Қўқон-1912” сафида голларни Мўминжон Мелиев (39') ва Мурод Холмуҳаммедов (64') киритган бўлса, “Турон”нинг ягона голига Жасур Ҳакимов (50') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар