Фарғонада мураббийларни касбий малакасини аниқлаш бўйича семинар ўтказилмоқда
Ads

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда малакали мураббийларни тайёрлаш, уларнинг савиясини мунтазам равишда ошириб бориш йўналишида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 

Шу мақсадда ЎФА мутахассислари томонидан юртимизнинг турли вилоятларида ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилинаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. 

Ана шундай семинарлар Андижон ва Самарқанд вилоятларида бўлиб ўтди. Фарғонада ҳам мураббийларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинар бошланди.  Кун давомида мураббийлар назарий синовлардан ўтишди. 23-26 май кунлари эса мураббийлардан амалий имтиҳонлар олинади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Амалий имтиҳонлар давомида мураббийларнинг машғулотлар олиб боришга қандай тайёргарлик кўрганликлари, майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усули, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини кўрсатиб бориш ва ўша хатони тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари синовдан ўтказилади.