Фарҳод Бекмуратов: Терма жамоамиз Осиё чемпиони бўлишига ишонаман
Ads
Бўлажак муҳим мусобақа олдидан “Андижон” жамоасининг етакчиси футболчиларидан бири Фарҳод Бекмуратов ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

"Январ ойида Бирлаш Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақаси бошланишини интизорлик билан кутмоқдамиз. Ўзбекистон миллий терма жамоамиз хорижлик мураббий қўли остида мусобақага муносиб тайёргарлик кўраётганини  ижтимой тармоқлар орқали гувоҳи бўлмоқдамиз.

Эктор Купер энг яхши номзодларни саралаб олди. Ўйлайманки ушбу футболчилар билан терма жамоамиз чемпионликни қўлга кирита олади. Чунки айни пайтда футболчиларимиз жуда яхши спорт формада. Менимча Эктор Купер ўзи режалаштирган жамоавий ўйинни мусобақа стартига қадар янада мукаммаллаштириб олади. 

Бўлажак муҳим мусобақа олдидан Ўзбекистон терма жамоасига фақат омад тилайман ва умид қилиб қоламанки, терма жамоамиз юртимизга чемпион бўлиб, ёруғ юз билан қайтади".