Фарҳод Тожиев Малайзиянинг “Т-Теам” клуби билан шартнома имзолади
Ads

 

Хабарингиз бор, Фарҳод Тожиев бир неча кундан бери Малайзиянинг “Т-Теам” жамоаси кўригида бўлиб турганди.

Ўтган мавсум ярмини “Олмалиқ” сафида ўтказган ҳужумчи Малайзия жамоаси йиғинида ўзини кўрсата олди. Ўтказилган ўртоқлик ўйинларида ҳам Тожиев кўплаб голлар урди.

Натижада, ҳамюртимизнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилган клуб вакиллари Фарҳод Тожиев билан келишувга эришишган. Аммо ҳозирча томонларнинг қанча муддатга шартнома имзолашгани тўғрисида маълум қилинмаган.

Клубнинг ижтимоий тармоқларининг бош саҳифасида Фарҳод Тожиевнинг расми жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоа шарафини Дилшод Шарофетдинов ҳимоя қилаётган бўлса, “Бухоро” футболчиси Шавкат Саломов ҳам йиғинда иштирок этди. Аммо бухоролик футболчи жамоанинг сўнгги йиғинида кўринмаяпти.

Легионерлар. Фарҳод Тожиевнинг дубли “T-Team”га ғалаба келтирди

Легионерлар. Фарҳод Тожиев ва Дилшод Шарофетдиновнинг голлари “Т-Теам”га ғалаба келтирди

Шавкат Саломов Малайзиянинг “T-Tеам” жамоаси йиғинида иштирок этмоқда (Фото)

Легионерлар. Фарҳод Тожиев яна Малайзиянинг “T-Team” жамоасига бориб қўшилди (фото)

  

Минбар

Барча блоглар