Фекир “Ливерпуль”га ўтишга жуда яқин турибди
Ads

Франциянинг “Лион” клуби ярим ҳимоячиси Набил Фекир Англиянинг “Ливерпуль” жамоасига ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Canal+ хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 24 ёшли футболчининг  мерсисайдликлар сафига бориб қўшилиши 99 % га аниқ бўлиб улгурган. Трансфер суммаси 70 млн еврони ташкил  этиши айтилмоқда.

Мазкур трансфер ЖЧ бошланишидан аввал эълон қилиниши кутилмоқда. Фекир мундиалда Франция терма жамоаси сафида иштирок этади.

Маълумот учун,  асли келиб чиқиши жазоирлик бўлган футболчи бу мавсум “Лион” сафида 30 беллашувда майдонга тушди ва 18 та гол киритиб яна 8 та голга ассистентлик қилди.