Феликс Брих Роналду билан юз берган вазиятни кўрмай қолган ва ёрдамчисининг гапи билан уни четлатган
Ads

Кеча бўлиб ўтган "Валенсия" - "Ювентус" (2:0) учрашувини бошқарган Феликс Брих мехмонлар форварди Криштиану Роналду билан юз берган ва якунда унинг четлатилишига сабаб бўлган вазиятни кўрмай қолган.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра унинг Роналдуга қизил кўрсатишини дарвоза ортида турган ассистент Марко Фриц айтган.

Юқоридаги манбаага кўра германиялик ҳакам португалиялик футболчини майдондан четлатишдан олдин Фрицдан бу вазият чиндан ҳам қизилга лойиқми деган савол билан икки марта мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қизил карточка Роналдунинг ЕЧЛдаги фаолиятидаги дастлабкиси бўлди.