Феллаини ва Депай "Милан"га ўтмоқчи

“Милан” ёзги трансферлар мавсумида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “россонерилар” “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Маруан Феллаини ва “Лион” ҳужумчиси Мемфис Депайни харид қилмоқчи.

Бироқ “Милан” бельгиялик футболчини текинга олишни истамоқда, “Лион” эса голландиялик футболчи учун 40 миллион евро талаб қилмоқда.

Манбада ёзилишича, молиявий fair-play муаммолари бўлишига қарамасдан футболчилар “Милан”га ўтишни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!