Феллайни “Галатасарой”а ўтиши мумкин

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Феллайни фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга яқин.

Олинган маълумотларга кўра, белгиялик футболчига Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда клуб расмийлари ҳам белги бериб улгуришган. Бироқ, "қизил иблислар" бош мураббийи футболчини қўйиб юборигни истамаяпти, шунингдек у Феллайнига бошланажак мавсумда асосий таркибдан мудом ўрин олишини айтиб ўтган.

Маълум бўлишича айни пайтда “Галатасарой” раҳбарияти “МЮ” била Феллайни борасида музокараларни давом эттиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!