Феллайни қайси жамоага ўтишни танлаб бўлди
Ads

Ёзда "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси якунига етадиган ва эркин агентга айланадиган ярим ҳимоячи Маруан Феллайни фаолиятини давом эттириш учун ўзига бўлаётган таклифларни кўриб чиқишни бошлаб юборди.

Унга кўра 30 ёшли бельгиялик футболчи учун асосий кураш икки турк клуби - "Галатасарой" ҳамда "Бешиктош" ўртасида кечмоқда. Бироқ, Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра Феллайнининг ўзи “Рома”нинг таклифига розилик бермоқчи ва фаолиятини А Серияда давом эттирмоқчи.

Гап шундаки, Феллайнини кўпдан буён кузатиб келаётган римликлар спорт директори Мончи уни ўз жамоасига олиб келиш имкониятини қўлдан бой бермоқчи эмас.