Феллайни тиззасидан операция қилинди ва ...
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни тиззасидан олган жиддий жароҳат сабаб яқин ойлар ичида жамоасига ёрдам бера олмайди.

BBC тарқатган маълумотга қараганда манкуанликлар бош мураббийи Жозе Моуринью 30 ёшли бельгиялик футболчи бугун тонгда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказгани ҳақида хабар берган. Португалиялик мутахассиснинг сўзларига кўра Феллайни март ойининг охирларида сафга қайтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Маруан Феллайни ўтган тур “Тоттенхэм”га (0:2) қарши баҳсда жароҳат олган эди.