Ads

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Хатем Бен Арфа фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириш мумкин. Yahoo Sport нашри тарқатаётган хабарга қараганда 30 ёшли футболчига “Фенербахче” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Хабарда келтирилишича, Бен Арфа июль ойи охирларида туркияликлар билан махфий тарзда музокара ўтказган. Шу ҳафта ичида эса у клуб офисига ташриф буюриши кутилмоқда.

Қайд этиш лозим, агарда келишувлар кўнгилдагидек якунланадиган бўлса, франциялик футболчи янги жамоасида йилига 3,5 миллион евро маош олади.