Фернандо Вердаско ўзига янги мураббий топди

Испаниялик теннисчи Фернандо Вердаско энди Йоакин Муньос-Эрнандес қўл остида шуғулланади.

43-ёшли Муньос-Эрнандес яқиндагина мураббий бўлиш учун профессионал теннисдаги фаолиятини якунлаган эди. 2017 йилда у профессионал турнирда зафар қучган энг ёши катта теннисчига айланган.

Эслатиб ўтамиз, Вердаско 2018 йилда 33 ўйинда ғалаба қозониб, жорий йилги мавсумни 28-поғонада якунлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар