Фернандо Йерро
Ads

Фернандо Йерро Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи бўлиши мумкин, дея хабар беради испан ОАВ. Аввалроқ у ушбу жамоада футболчилик фаолиятини юритган.

Испаниялик мутахассис "қироллик клуби"нинг ушбу лавозимга асосий номзодларидан бири бўлиб турибди. Бунгача мадридликлар Маурисио Почеттино, Юрген Клопп, Йоахим Лёв, Массимилиано Аллегри сингари номзодларни ўрганиб чиқишди, бироқ келишувга эриша олишмади.

Эслатиб ўтамиз, Йерро 2014/15 мавсумда "Реал"да Карло Анчелоттининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган. Кейинроқ "Овьедо" жамоасида бош мураббий, "Малага"да бош менежер бўлиб ишлаган. Ҳозирда у Испания терма жамоаси спорт директори ҳисобланади.